Эълонлар
“Гурланпахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил “26” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Қурбаниёзов кўчаси, 1-уйда жойлашган “Гурлан пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1000 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www. gurlanpaxta.uz
КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
- Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбари Алламов Азамат Асқарович билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.
- Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
- Жамиятнинг 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
- Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, инвесторларга қулай имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхоналарининг “E-ijro auksion” ва биржа савдоларига чиқарилган активлари бўйича тўловларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш механизмини қўллаш тўғрисида.
- “Ўзпахтасаноат” АЖнинг “BARAKA PAXTA TEKS” МЧЖ Устав капиталидаги улушини сотиб олишни кўриб чиқиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 02 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2021 йил 22 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Қурбаниёзов кўчаси, 1-уй, электрон почта: gurlan_paxta@mail.ru, тел.: (97)747-07-71.